Зарарсизлантириш булими

ЗарарсизлантиришВКТТМ зарарсизлантириш булими 1978 йилда янги бинода очилган. Булим катта хамшираси, хамшира Рахматова Н. Ҳамширалар  Арипова Наргиза, Музаффарова Шахноза ва Икрамова Ферузалар ҳам  фаолият курсатади. Булимда куритиш шкафи, автоклав ва дистиллятор мавжуд. Зарарсизлантириш ишлари Сан ПиН 03/04-12 асосида  олиб борилади

Дорихона

DCIM100MEDIAДорихона мудири провизор Худойбердиева Ф.И.  Олий тоифали доришунослар Сиддикова Дилафруз, фармацевт  Мухтарова Зайнаб ва Кудратова Феруза ишлайди. Дорихонада 42 турдаги дори — дармонлар ишлаб чикарилади:

  • стерил — 30
  • ностерил — 7
  • сиртки кулланиладиган дорилар — 3
  • кукунлар — 2

Реабилитация булими

18

Булимда биринчи тоифали врач Журкина В. С. фаолият олиб боради. Булимда куйидаги муолажа хоналари мавжуд: УВЧ, электрофорез, электроуйку, кварц, массаж хонаси, солюкс, магнитотерапия, ЛФК ва парафин.  Булим уз фитобарига эга.

Реанимация булими

dsc_3128Реанимация булими 1979 йилда вилоят болалар касалхонаси базасида 10 уринга ташкил этилган. Булим мудири олий тоифали врач Авезов Равшан Қурбонович.  Булимда олий ва биринчи тоифали врачлар Куллиев Б, Атамуратов Р.С. ва Баротов С.С., хамда врач реаниматологлар Н. Элова, Ш. Хамраевалар фаолият курсатади. Булим шахар ва туманлар анестезиолог-реаниматологларининг малака ошириш базаси хисобланади. Даволаш кабул килинган стандартлар асосида олиб борилади. Булимда малакали хамширалар хамширалик жараёнини етарли даражада ёрдам курсатиш доирасида таьминлайди.

Жаррохлик булими

ХирургияБулим 20 шифо-уринга мулжалланган, замонавий тиббий аппаратура ва асбоб-ускуналар билан таъминланган. Булим мудири олий тоифали жаррох Восиев Ж.В. Булимда олий тоифали жаррохлар  Каримов К.Р. Кодиров У.С, жаррох Курбонов Х, чакалоклар жаррохлари Восиев Ж. ва Аслонов А. фаолият юритади.  Йилда 1000 дан ортик жаррохлик муолажалари утказилади. Булимда упка, жигар, буйрак патологиялари булган болаларга режали равишда хамда ривожланишнинг тугма нуксонлари булган болаларга жаррохлик амалиёти утказилади.

Иккинчи жаррохлик булими 17 ўриндан иборат бўлиб 2016 йил очилди. Бўлим мудири жаррох Ғоипов Ж. Бўлимда ўткир йирингли касалликлар билан оғриган бемор болалар даволанади.

Ортопедия булими

Ort-fito

Ортопедия булими болалар орасида ортопедик патологияларни барвақт аниқлаш, консерватив ва кам шкаст етказадиган оператив  даволаш йуналишида иш олиб боради.

Бўлимда булим мудири,  олий тоифали врач — ортопед Икрамов Алишер Ахатович  ва олий тоифали врач — ортопедлар Курбонов Б.Б.,  Куйиков З.Х.лар  фаолият юритади. . Бўлим керакли замонавий  асбоб ускуналар, аппаратлар ва мутахасис кадрлар билан таъминланган.  Ортопедия булимида бир йилда 900 дан ортиқ таянч – харакат тизимида туғма ва ортирилган касалликлари билан огриган  хамда шикастланишлар оқибатлари билан беморлар самарали  даволанади.

Отоларингология ва юз – жаг жаррохлиги булими

13

Булим 1989 йилда 2 чи жаррохлик булими базасида ташкил этилган. Ҳозирда 20 уринга мулжалланган булим янги бинонинг иккинчи қаватида жойлашган. 1993 йилдан буён булим мудири олий тоифали шифокор Пардаев М. С.  Булимда олий тоифали врачлар: отолоринголог, т.ф.н Вохидов Н. Х., врач отолоринголог Рузикулова Ю., юз – жаг жаррохи т.ф.н.  Иноятов А. Ш., сурдолог Амонов Мурод фаолият курсатади. Булимда 20 та  отоларингологик ва 5 та юз – жаг  жаррохлиги уринлари мавжуд. Булимда кулок, томок, бурун ва  хикилдоклари касалланган болаларга жаррохлик операциялари бажарилади. Лаб, юмшок ва каттик танглайнинг тугма патологиялари булган болаларга хаётининг 1–ойидан бошлаб (хейлоринопластика, веллопластика, уранопластика) пластик операциялар килинади.

Неврология булими

Булим мудири  врач невропатолог Жалилов Хушнуд Абдукаримович. Неврология булими 1978 йили ташкил этилган.      3 — бинонинг 3 —  қаватида жойлашган ва 22 уринга эга. Булимда ординаторлар Хикматов Ш.Б. ва Жумаева Г.И.лар фаолият курсатишади. Неврология булимида турли хилдаги асаб нерв системаси касалликлари: эпилепсия, энцефалопатиялар, дистониялар, невроз ва бошка касалликлар билан касалланган болалар даволанишади.  Даволаш усуллари қаторига фитотерапия ва физиотерапевтик муолажалар кенг қўлланилади. Хар йили 1200 дан ортиқ бемор болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

Гастрогематология булими

Гастроэнтерология

Гастрогематология булими 2001 йилда эрта ёшдаги болаларни даволовчи булим сифатида 20 уринга ташкил этилган. 2008 йилда  гематологик уринлар кучирилиб гастрогематология булими деб номланди. Булим мудири олий тоифали врач гастроэнтеролог Курбонов А. Ж. Булимда олий тоифали врач гематолог  Рахматова Н.Н. ва врач Шарипова Л.Х.лар фаолият юритишади Булимда ошкозон – ичак касалликлари ва кон касалликлари билан касалланган бемор болаларга малакали ёрдам берилади. Гематологик хизматда кон ва лимфа (лимфомалар, уткир лейкозлар, миелозлар, гемофилия, анемия) тизими касалликлари булган бемор болаларга кенг куламдаги диагностика ва даволаш усуллари курсатилади. Беморларни текширишда замонавий диагностика аппаратлари кулланилади Даволашда дори – дармонлар урнига асосан доривор утлар дамламаларидан фойдаланилади.

Кардиоревматология булими

Хусаинова

Булим 1988 йилда 20 урин билан ташкил этилган. Булим мудири олий тоифали врач, кардиолог  Хусаинова Венера Каримовна   Булимда олий тоифали врач, т.ф.д. Наврузова Ш.И. ва врач кардиолог  Саидова М.К. фаолият юритади. Кардиоревматология булимида йилда 800 га яқин дан зиёд болалар уз согликларини тиклайди. Булимда уткир ва сурункали артрит, юрак ритмининг бузилиши, юрак нуксонлари, вегетатомир дистонияси, бириктирувчи тукиманинг диффуз касалликлари ва ревматизм билан касалланган беморлар ёткизилади.

Пульмонология булими

9

Булим мудири олий тоифали врач, аллерголог  Жумартова Шарофат Севиндиковна. Пульмонология булими  2008 йилда ташкил этилган  16 та  аллерго – пульмоно-логик ва 5 та нефрологик уринга эга. Булимда олий тоифали шифокорлар нефролог Бурханова Н.И. ва аллерголог Ширинова С.Ш. ишлашади. Аллергология булимида упка – бронх  касалликлари билан касалланган болалар текширилади ва даволанишади

Эрта ёшдаги болалар патологияси булими

8

Булим 2008 йилда ташкил этилган.  Булим мудири олий тоифали педиатр   Очилова М. Ю. Булимда олий тоифали врач педиатрлар Даминова С. А. ва Тураев Т.Т.  хам фаолият олиб боради. Хар йили булимда  бир ойдан 3 ёшгача булган 1300  нафардан ортик болага малакали тиббий ёрдам курсатилади. Бу ерда кичкинчой  болаларни оёкка туришига ва хаётда олга кадам ташлашига ёрдам берилади.

Янги тугилган чакалоклар булими

7

1977 йилда вилоят болалар касалхонаси асосида  20 та болалар  уринга мулжалланиб очилган. Булим мудири олий тоифали врач неонатолог Саидова Янги тугилган чакалоклар1Диловар  Исаевна. Булимда олий тоифали неонатолог врачлар Зокирова Г.К, Мавлонова Л.Ф,  Насретдинова М. Б, Қурбонова Д.Х. ва врач неонатологлар Рустамов Б.Б, Орзиева М.С. лар ишлашади. Булим неонатолог врачлар тайёрлаш базаси хисобланади. Булимнинг асосий вазифаси 1 ойгача булган чакалокларга малакали тиббий ёрдам курсатиш, чала тугилган ва камвазнли болаларни парвариш килишдан иборат. Булимда  Узбекистон Республикаси ССВ нинг  226 – сонли буйруги хамда стандартлари асосида даволаш ишлари олиб борилади.

Кабул килиш булими

Кабул килиш Хамраева Д.Р

Булим 1968 йилда ташкил этилиб, сутка давомида фаолият курсатади. Булим мудири олий тоифали врач, педиатр Хамраева Д.Р. Булимда врачлик  фаолиятларини Абдуллаева М.Х, Мамбетова С.Н, Авезов Р. К, Очилова М.Ю ва Саидова Д.И. каби врачлар бошлашган. Бугунги кунда  булимда олий тоифали врач  педиатрлар Тошева Н.М, Ниёзова З. Х, Чориев Ж. С, ва педиатр Рустамов О.У.лар фаолият курсатишади. Хар куни кабул булимига 30 дан 50 тагача касал болалар кабул килинади. Кабул булими 1- ёрдам курсатиш учун керакли асбоб- анжом ва дори воситалари билан таъминланган.