Марказимиз ҳақида

Бош врач

Курбонов А. Ж т.ф.н, олий тоифали врач. Шамсутдинов А. С. - марказ рахбари сифатида замонавий тиббиёт талаблари, тиббиёт этикаси, асосий менежмент ва деонтология тамойилларига таянган ҳолда тиббиёт марказини бошкаради

Бош врач ўринбосари

Бурханова Нодира Исмаиловна. Даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари. Олий тоифали врач.

Бош врач ўринбосари

Даминова Сабохат Ахадовна.Иқтисодиёт ва умумий масалалар бўйича бош врач ўринбосари. Олий тоифали врач.
Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 564433 нафар Бухоро вилояти болаларига 25 та мутахассислик бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади. Марказ 1966 йилда ташкил этилган. Хозир марказда 200 ўрин мавжуд. Марказ таркибида маслахат поликлиникаси, 11 та даволаш ва 9 та ёрдамчи бўлимлар мавжуд. Марказда 73 та врач, улардан 2 нафари тиббиёт фанлари доктори, 4 нафари тиббиёт фанлари номзоди, 36 нафар олий ва биринчи тоифали врачлар хамда 206 нафар хамширалар фаолият олиб боришади. Марказ врачлари Германия, Туркия, Украина ва Россия каби қатор мамлакатларда малака оширишди. Йилда 10 000 дан ортиқ бемор болаларга тиббий ёрдам кўрсатади ва 2000 га яқин жаррохлик амалиётлари ўтказилади Марказ Бухоро тиббиёт институти ва тиббиёт коллежи базаси ҳисобланади. Бухоро вилоятида педиатрия хизмати бўйича ташкилий - услубий база ҳисобланади. Жамоанинг келажак режалари Ўзбекистон Республикаси қарорлари асосида вилоят болаларига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.